FITOVAK

Ўсимликлар учун иммуностимулятор

Барча маълумот олиш

Махсулот хақида

“FITOVAK” иммуностимулятори ўсимликларни физиологик ва биокимёвий ҳимоя реакцияларини кучайтириб, агроценоздаги пассив иммунитетни актив ҳолатга келтириши ва ўсув даврининг охиригача мавсумий чидамликлигини ошириш хусусиятига эгадир.

“FITOVAK” препарати 2006-2013 йиллар мобайнида республикамизнинг барча вилоятларда ишлаб чиқариш синовларида юқори натижалар кўрсатганлиги сабабли ЎзПИТИ Илмий Кенгашида (1-сон, 09.01.2013 йил.) тасдиқланиб, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва ЎзҚХИИЧМаркази томонидан ишлаб чиқаришда қўллашга тавсия этилган.

“FITOVAK”да «био» фунгицидлик хусусияти мавжуд бўлиб, турли касалликлар ва зараркунанда хашоротларга қарши ўсимлик ҳимоя реакцияларини рағбатлантирувчи — фитовакцина сифатида фойдаланиш мумкин.



“FITOVAK” иммуностимулятори ўсимликларни ноъқулай об-ҳаво шароитларидаги стресс холатлардан, замбуруғ, вирус, бактериал касалликлардан ва майда сўрувчи-кемирувчи зараркунанда хашоротлардан химоя қилади.

“FITOVAK” экологияга зиёнсиз бўлиб, биолаборатория маҳсулотлари қўлланилган далаларда ишлатиш мумкин. Препаратда реабилитация, репеллентлик, антидотлик ва синергетик хусусиятлар мавжуд бўлиб — турли биоцид препаратларига ва минерал ўғитларга қўшиб комплекс холда қўлланганда уларни сингишини, таъсир кучини ва давомийлик муддатини оширади.

«FITOVAK» иммуностимуляторининг иқтисодий самарадорлиги юқори бўлиб, ўсимликларни:
- илдиз чириши, қорасон, гоммоз, вилт, фузариоз, занг ва бошқа касалликлардан,
- тля, трипс, оқ пашша, тута, фитономус, ўргимчаккана, кўсак қурти, хасва, колорадо қўнғизи ва бошқа зараркунанда хашоротлардан химоя қилиши мумкин!

“FITOVAK”дан ғўза, буғдой, шоли, узум, мевали ва декоратив дарахтлар, помидор, бодринг, картошка, пиёз, чеснок, лавлаги, тарвуз, қовун, кунгабоқар, маккажўхори ва бошқа ўсимликларда қўлланилганда юқори хосилдорликка эришиш мумкин.


Сабзавот/мева: препарат ўсимликни ўсиш даврида 2-3 марта сепилганда ҳосилни пишиб етилиши 7-14 кунга тезлашиб, маҳсулот таркибидаги ферментлар, оқсиллар ва шакар миқдори, хажми, сифати ва транспортабеллик хусусиятлари ошади.


Ғўзада: препарат чигитларни дорилаб экишда ва вегетация даврида 2-3 марта сепилади. Натижада ниҳолларни тез ва соғлом униб чиқиши 2-3 кунга тезлашади, ўсимликлар ривожланиши 7-14 кунга тезлашади, гул, шона ва кўсак тўкилишини олди олинади, ҳосилдорлик 6-8 ц/га ва ундан юқорига ошади.


Хужжатлар

Ҳусусиятлари

Ўсимлик тури FITOVAKни қўллаш усуллари Сарф меъёри
Ғўза 1 тн. туксиз чигитга дорилик сув (20 л. сув + 500 мл. препарат) б-н ишлов бериш, тукли чигитларни (600 л. сув + 500 мл. препарат) 4-6 соат ивитиб экиш, нихоллар 4-5 чин барг чиқарганда ва шоналаш-гуллаш даврида минерал ўғитли суспензия ва биоцидларга қўшиб 2-3 марта қўллаш тавсия этилади. 500 мл/тн
500 мл/га
Буғдой 1 тн уруғликни экиш олди (500 мл. препарат + 20 л. сув) дорилаб экиш, нихоллар 4-7 байроқ барг чиварганда, найчалаш даврида минерал ўғитлик суспезия, турли биоцидлар билан қўшиб ишлов бериш тавсия этилади. 500 мл/тн
500 мл/га
Помидор Уруғларни (1000 дона - 2 мл. препарат + 1 л. сув) 1-1,5 соат ивитиб экиш, кўчатларни илдизини дорилик сувга (5-10 минут) ивитиб экиш, гуллашдан олдин ва кейин ишлов бериш тавсия этилади. 500 мл/га
Бодринг Уруғларни (1000 дона - 2 мл. препарат + 1 л. сув) 30-45 минут ивитиб экиш, кўчатларни илдизини дорилик сувга (5 минут) ивитиб экиш, гуллашдан олдин ва кейин ишлов бериш тавсия этилади. 500 мл/га
Узум Кўчатларни уйғониш, гуллашдан аввал ва кейин, узум доналари тўлишиш даврида сепиш тавсия этилади. 500 мл/га
Олма Дарахтни куртаклари уйғониш, гуллашдан аввал ва меваларни тўлишиш даврида сепиш тавсия этилади. 500 мл/га

Препаратни қўллаш сарф меъёри: 10 л сувга — 25 мл., 1 гектарга сарф меъёри: 200 л. сувга — 500 мл. Уруғликларни дорилаш (протравка) меъёри: ғаллага 20 л сувга — 200 мл.